“Bellator 294” турнирида қайд этилган тўлиқ натижалар билан танишинг!

  • 22 апрель, 2023, 10:56
  • 0
  • MMA

Гаваи оролида “Bellator 294” турнири ўз поёнига етди. Марказий жангда Лиз Кармуш ўзига тегишли бўлган чемпионлик камарини ДеАнна Беннетдан ҳимоя қилди. Шунингдек, бир қатор қизиқарли қарама-қаршиликлар бўлиб ўтди. Қуйида, тўлиқ натижалар билан танишишингиз мумкин.

Асосий кард:

Супер енгил вазн (Аёллар, 56,7 кг)

Лиз Кармуш (АҚШ) — ДеАнна Беннетт (АҚШ) – Кармуш 4-раундда бўғиш услуби билан ғалаба қозонди.

Оғир вазн (120.2 кг)

Тим Жонсон (АҚШ) — Саид Соума (Суринам) – Жонсон ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, ғолиб чиқди.

Ярим енгил вазн (Аёллар, 65.8 кг)

Арлин Бленкоу (Австралия)  — Сара МакМанн (АҚШ) – Ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, МакМанн зафар қучди.

Ўта енгил вазн (61.2 кг)

Дэнни Сабателло (АҚШ) — Маркос Брено(Бразилия) – Сабателло 2-раундда бўғиш услуби билан ғалабага эришди.

Ярим ўрта вазн (77.1 кг)

Леван Чохели (Грузия)— Майкл Ломбардо (АҚШ) – Чохели очколарга кўра, ғолиб чиқди.

Предварительный кард

Енгил вазн (70.3 кг)

Киллис Мота (Бразилия) — Кен Кросс (АҚШ) – Мота очколарга кўра, зафар қучди.

Оғир вазн (120.2 кг)

Тайрелл Форчун (АҚШ) — Сергей Билостенный (Россия) – Россиялик жангчи 1-раундда тақиқланган зарба йўллаганлиги туфайли, четлаштирилди ва ғалаба Форчунга ёзилди.

Ўта енгил вазн (61.2 кг)

Крис Ленсиони (АҚШ) — Блейк Смит (АҚШ) – Ленсиони 2-раундда бўғиш услуби билан ғалаба қозонди.

Ўрта вазн (83.9 кг)

Энтони Адамс (АҚШ) — Шараф Давлатмуродов (Россия) – Ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Давлатмуродов ғалабага эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!