Bellator рейтинги етакчиси навбатдаги жангини ким билан ўтказмоқчи?

  • 20 январь, 15:55
  • 0
  • MMA

 P4P Bellator рейтинги етакчиси Вадим Немков навбатдаги жангини ким билан ўтказишни ҳоҳлаши ҳақида гапирди.

Афсуски, Иван Штырков билан бўлган жангимиз бир неча марта бузилди. Ё менда жароҳат бор бўлиб қолди ёки у қандайдир муаммоларга дуч келди. Албатта, Россияда шу қадар машҳур бўлган бундай рақиб билан жанг қилиш мен учун қизиқ бўларди. Шунингдек, бразилиялик Клидсон Абреу билан учрашиш ҳам мен учун жуда қизиқ. Мен реванш жангини ўтказиб, ўзимни тикламоқчиман. Агар шундай имконият юзага келса, мен бундан хурсанд бўлардим", - дея Немков сўзларини келтиради Metaratings.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда "Bellator 297" турнирида бўлиб ўтган сўнгги жангида Вадим Куба вакили Йоэл Ромерога қарши жанг ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!