Роналду Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан бир оғиз сўз ёзди
Португалия терма жамоаси етакчи ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда янги пост эълон қилди. 41 ёшли форвард унда миллий терма жамоадаги дўстлари билан тушган суратини жойлаштириб, қисқа, лекин таъсирли ёзув қолдирди.
«Ҳар доим бирдаммиз», – дея ёзди машҳур тўпурар.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги илк ўйинда Португалия кутилмаганда Конго терма жамоасига қарши дуранг қайд этди – 1:1. Ушбу баҳсда Криштиану Роналду гол ҳам, голли пас ҳам муаллифига айланмади.
Роберто Мартинес шогирдларининг навбатдаги учрашуви Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйин бўлади. Беллашув душанба, 23 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар