Файзуллаев бир гол билан колумбиялик қизлар ёқимтойига айланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаев 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги тарихий ўйиндан сўнг Колумбияда ижтимоий тармоқларнинг янги юлдузига айланди, деб хабар бермоқда Hablalonoticias нашри.

Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияга қарши учрашувда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганига қарамай, 22 ёшли гол муаллифи лотин америкалик мухлислар эътиборини ўзига қаратди. Ўзбекистонлик футболчининг исми X ижтимоий тармоғи ва инстаграмда трендлар қаторига чиқди.

Айниқса, колумбиялик қизлар футболчининг ташқи кўринишига маҳлиё бўлиб, уни «ушбу мундиалнинг энг ёқимтой футболчиси», деб аташмоқда.

Бир гуруҳ мухлислар эса Файзуллаевни ўз терма жамоаларининг энг ёқимтой ва жозибали юлдузи — "Бенфика" ярим ҳимоячиси Ричард Риос билан қиёслай бошлашди.

Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебют учрашуви — «Ацтека» стадионида Колумбияга қарши ўйинда Файзуллаев мамлакат тарихида жаҳон чемпионатларидаги илк голини урди. 

Учрашувнинг 60-дақиқасида жамоа сардори Элдор Шомуродовнинг мураккаб зарбасини дарвозабон Камило Варгас қайтарди, тўп юқоридан Аббосбек Файзуллаевга келиб тушди.  У бўйи паст бўлишига қарамай, бош билан  тўпни дарвоза тўрига жойлади. 

Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев 2023 йилнинг ёзида "Пахтакор"дан Москванинг ЦСКА клубига ўтганидан кейин ҳам қисқа фурсат ичида мухлислар ёқимтойига айланган эди. Гарчи Аббосбек ўтган йили ёзда Туркия чемпионати вакили "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинган бўлса-да, россияликлар орасида айнан Файзуллаев учун мундиалда Ўзбекистонга ишқибозлик қилаётганлар кўпчиликни ташкил қилади.  

Мундиал қаҳрамони Файзуллаев ниҳоят тилга кирди

Ҳусанов қандай баҳоланди? “Манчестер Сити” йил якунларини эълон қилди

Қозоқлар бу сенсацияни Ҳусановнинг “Сити”га ўтишидан аввал эълон қилмоқчи эди!

Ўзбекистоннинг мағлубиятдан кейинги иши мексикаликларни ҳайратга солди

Ўзбекистон мана шу футболчилар сабаб ютқазди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!