Суперклуб: Шомуродовни ҳеч нарсага қарамай оламиз!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Туркия чемпионатидаги дебют мавсумини юқори савияда ўтказгани натижасида 30 ёшли ҳужумчига янги имкониятлар очилмоқда.

Италияда қарийб беш йил давом этган фаолиятидан кейин ўтган ёзда “Истанбул Башакшеҳир” жамоасига кўчиб ўтган ўзбек легионери Суперлигада 22 та гол уриб, тўпурар пойгасида ғолиб чиқди.

Элдорнинг голлари “Истанбул Башакшеҳир” жамоасини чемпионатда бешинчи ўринни эгаллашини таъминлади ва Нури Шахин шогирдлари келаси мавсум УЕФА конференциялар лигасида ўйнайдиган бўлди.

Айни пайтда Шомуродовнинг трансфер бозори қизий бошлади.

Нуфузли манба – sporx.com сайтининг ёзишича, анчадан бери ўзбек футболчисини кузатиб келаётган “Фенербаҳче” клуби трансфер бўйича амалий ҳаракатларни бошлади. Жамоа раҳбариятига Шомуродовнинг универсал хусусиятлари жуда маъқул келган. Улар тажрибали форвард жамоанинг ҳужум чизиғида рақобатни кучайтириши ва самарадорликни оширишига катта ишонч билдиряпти.

“Фенербаҳче” спорт бўлими мутасаддилари клуб раҳбариятига ўйинчи бўйича тўлиқ ҳисоботни тақдим этди. Бу клуб Шомуродовнинг трансферини бирор ҳужумчига боғламасдан, алоҳида лойиҳа асосида амалга оширмоқчи. Яъни, клуб хўжайинлари жамоа ҳужум чизиғида қандай вазият юзага келишидан қатъи назар, бу Шомуродов трансферига таъсир қилмаслигини таъкидламоқда.

Тайёрланган ҳисоботда ўзбек легионерининг нафақат марказий ҳужумчи ролида, балки қанот ҳужумчиси ва ҳужумкор футболчи позицияларида ҳам самарали ўйнай олиши унинг алоҳида устунлиги сифатида келтирилган.

Трансфер бўйича амалий ҳаракатларга Элдор Шомуродовнинг салоҳиятини ҳар томонлама пухта ўрганиб чиққан ва ўзбек футболчисини яхши биладиган “Фенербаҳче” спорт директори Оғуз Четин бошчилик қилмоқда.

Унинг қўл остидаги мутасаддилари футболчи трансфери учун “Башакшеҳир”га тақдим этиладиган расмий таклифни шакллантириш ишларини якунлаяпти. “Фенербаҳче” тез орада Шомуродов трансфери бўйича биринчи расмий таклифини юборишни режалаштирган.

Таъкидлаш жоизки, ўтган мавсумда “Фенербаҳче” яна чемпионликни “Галатасарой”га бой бериб қўйди. Машҳур клуб охирги 12 йилдан бери Суперлига ғолиблигини қўлга кирита олмаяпти.

Янги мавсумда “Фенербаҳче” бу анъанага барҳам беришни мақсад қилган. Шу боис, клуб раҳбарияти таркибни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бундан ташқари, истанбулликлар янги мавсумда Европа Чемпионлар лигасида иштирок этади. Улар халқаро майдонда ҳам муносиб ўйин кўрсатиш учун ҳам таркибни кучли рақобатга мослаштиришга қарор қилган.

Португалия Роналду ёрдамида Ўзбекистонга сюрприз тайёрлаяпти

Ўзбекистон муҳим тўқнашувда Португалияни енга оладими?

Файзуллаев бир гол билан колумбиялик қизлар ёқимтойига айланди

Мундиал қаҳрамони Файзуллаев ниҳоят тилга кирди

Ҳусанов қандай баҳоланди? “Манчестер Сити” йил якунларини эълон қилди

Қозоқлар бу сенсацияни Ҳусановнинг “Сити”га ўтишидан аввал эълон қилмоқчи эди!

Ўзбекистоннинг мағлубиятдан кейинги иши мексикаликларни ҳайратга солди

Ўзбекистон мана шу футболчилар сабаб ютқазди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!