«Бувижоним қоидаси»! Ирландия терма жамоасида кимлар тўп суриши мумкин эди?!

Футбол оламида ном қозонган ирландиялик футболчилар етарлича топилади. Рой Кин, Робби Кин, Даммиен Дафф… Шунга қарамай, бу рўйхатда бошқа футболчилар ҳам бўлиши мумкин эди. Ирланд қони бор, бироқ бошқа терма жамоадан тушган таклифни қабул қилган футболчилар жуда кўп. Улар ким дейсизми?! Эътиборингизга айнан шундай футболчилардан ташкил топган рамзий жамоани ҳавола этамиз.

Дарвозабон:

Жо Корриган (Англия)

ущклщулкщрлущр

«Манчестер Сити» афсонаси саналган Корриган «шаҳарликлар» сафида 603 та ўйин ўтказган. Бу клуб тарихидаги энг яхши иккинчи кўрсаткич саналади. Англия чемпионлигини қўлга киритган, бир неча бор Лига ва Англия кубогида зафар қучган. Отаси ирланд бўлишига қарамай, Жо Англия терма жамоасидан тушган таклифни қабул қилади. Ваҳоланки, унга инглизлар атиги 4 та ўйинда ўз дарвозаларини ишониб топширган.

Ҳимоячилар:

Винни Жонс (Уэльс)

укплущклпулп

Таниқли суяк синдирувчи ҳимоячини қанот ҳимоясига жойлаштирамиз. Унинг мудофаадаги ўйини рамзий жамоамизнинг рақибларига кўплаб муаммолар келтириб чиқариши аниқ. Жонс «Уимблод» сафида кўзга кўринишни бошлаган чоғлари, Ирландия футбол раҳбарлари таклиф билан чиқишди. Гап шундаки, Виннининг бувиси ва буваси Дублинда туғилиб ўсган эди. Жонс эса, онасининг ватани учун тўп суришни афзал кўрди.

Рио Фердинанд (Англия)

екркрлкерлщке

Фердинанднинг асл исми Кевин эканлигидан хабарингиз борми? «Манчестер Юнайтед» афсонасининг отаси Сент-Льюисдан. Кариб денгизидаги ороллардан бири шундай номланади. Собиқ футболчининг онаси Женис ирландиялик. У ўғлини 17 ёшлида дунёга келтиради. Рио оилада энг каттаси. Ундан кейин туғилган синглиси ва укалари тўлиқлигича Ирландия терма жамоаси мухлиси саналади. Фердинанднинг яқин қариндоши Кен эса, «яшиллар»нинг ёшлар жамоасида ҳам тўп сурган. Қаҳрамонимизни инобатга олмасак, чинакам ирландча оила.

Тони Адамс (Англия)

келркелрщкле

«Арсенал» жамоасининг барча замонлардаги энг яхши сардори ҳам бошқа терма жамоа либосида тўп суриши мумкин эди. Ундаги иқтидорни инглиз клублари жуда эрта пайқаб қолади ва болакайни Лондонга олиб кетишади. Афсуски, Тони Ирландияни тарк этгач, у ерга қайтиб келмади. Ундан ажойиб сардор чиқиши мумкин эди.

Стив Брюс (Англия)

щлукрщулкщрлу

Стив бугунги рўйхатимиздаги энг омадсиз футболчи. Ирланд бўлишига қарамай, «уч шерлар»ни танлаган йигит термадан чақирув олгани йўқ. Бир нечта ўртоқлик учрашувларини инобатга олмаса, Брюс клубдаги фаолияти билан мухлислар ёдида қолди. Бундан тўғри хулоса чиқарган футболчи ўғли Алекс Брюсни Ирландия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишини қўллаб-қувватлади.

Ярим ҳимоячилар:

Поль Скоулз

кездродоздено

Хави томонидан барча замонлардаги энг яхши ярим ҳимоячи, деб таъриф берилган футболчи ҳам аслида инглиз эмас. Унинг буваси Шимолий Ирландиядан. Бувиси эса, Ирландия фуқароси бўлган. Поль футболдан абадий четда қолиши мумкин эди, бироқ сэр Алекснинг ёрдамчиси Брайн Киднинг ташаббуси билан «қизил иблислар» академиясига қабул қилинади. Астма ва остеохондроз билан оғриган болакай, кўп ўтмай замонасининг энг кучли футболчиларидан бири бўлиб етишди. Англия терма жамоасидан тушган таклифга қарамай, Поль халқаро майдонда ўзини кўрсата олмади.

Тим Кэхилл (Австралия)

дркезкдеркдер

Австралия футболи афсонаси "Яшил қитъа" учун 107 ўйинда майдонга тушган. Голлари сони 50 дан ортиқ. Унинг отаси ирланд, онаси самоалик. У Сидней шаҳрида дунёга келган. Аввал бошида, Тим Самоа терма жамоаси ёшлари билан шуғулланди, бироқ «кенгурулар» вакиллари уни тезда ўз томонига оғдириб олди. «Эвертон» мухлисларининг ёқимтойи бемалол Ирландия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин эди. Шунда йиғинлар учун бир неча соатлаб самолётда учишга ҳожат қолмаган бўлар эди.

Поль Гаскойн (Англия)

лщркщклещлрке

«Буюк Газз» аввал бошидан яшил либосдан маҳрум қилинган. Ушбу юрт халқи ҳақидаги кескин сўзларидан сўнг, уни Дублинда соғ қўймасликлари аниқ эди. 1987 йилда Полни Ирландия футбол раҳбарлари учрашувга чорлайди, аммо бир ҳафта илгари ёш футболчи Англия терма жамоасидан таклиф олган эди.

Этник жиҳатдан ирланд бўлишига қарамай, Поль инглиз футбол мухлислари меҳрини қозонишга муваффақ бўлган.

Ҳужумчилар:

Уэйн Руни (Англия)

лщкерщкелрщлке

Руни Ливерпуль шаҳрига ишлаш учун келган ирланд оиласида дунёга келган. Содда ва жангари йигит. У шу қадар эрта кўзга ташландики, ҳатто «яшиллар» терма жамоага таклиф жўнатишга ҳам улгурмай қолди.

Харри Кейн (Англия)

дзеркдрзкдзрдке

Англия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиш учун ҳаракат қилаётган ҳужумчи ҳам аслида инглиз эмас. Унинг ота онаси ирландиялик. Аслида, футболчида танлов мавжуд эди. Унинг ота-онаси айнан Англия терма жамоаси фойдасига қарор қабул қилишда катта роль ижро этган. Шу боис, «Тоттенхэм» сардорини ирландиялик мухлислар ҳеч қачон танқид қилишмайди.

Альфредо Ди Стефано (Аргентина)

ркерлкелрк

«Реал» афсонаси Жанубий Америкада таваллуд топган. Шунга қарамай, унда ирланд қони ҳам мавжуд. Унинг боболари итальян ва француз миллатига мансуб бўлган. Футболчининг синглисига Норма, деб исм қўйишган. Бу 100 фоиз ирланд халқига мансуб исм. Бундан кўриниб турибдики, ўтган асрнинг энг яхши футболчиси ҳам Ирландия термаси аъзоси бўлиши мумкин эди.

Захирадагилар:

Райан Меара, Джон О'Брайен (АҚШ), Жон Фленаган, Натан Редмонд, Мартин Киоун, Кевин Нолан, Марк Нобль, Жек Грилиш, Деклан Райс, Патрик Бэмфорд (Англия) Даррен Флетчер (Шотландия), Франк Кедрю (Франция), Фабиан ОъНил, Диего Форлан (Уругвай).

Форланнинг бу рўйхатда кўриниш бериши ғалати туюлади, аммо унинг бобоси Жанубий Америкага кўчиб келган 120 минг фермердан бири эди. Шундай бўлсада, ушбу юрт футболи юлдузларидан Англия жуда оқилона фойдаланиб келмоқда. Айниқса, Жек Грилишни қўлга киритиш, Англия учун Европа чемпионатида катта наф келтириши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар