ФИФА: Нимчорак финални Ўзбекистон бошлаб беради! (1/8 финаллар рўйхати)
Қатар мезбонлик қилаётган 17 ёшгча футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати қизғин паллага кирди. Гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтган 32 та терма жамоа плеф-оффнинг дастлабки учрашувини ўтказди.
1/16 финалда ғолиб чиққан терма жамоалар бош соврин учун курашни давом эттиради. Қувонарли томони, улар орасида Осиёнинг амалдаги чемпиони Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳам бор.
Ислом Исмоилов шогирдлари мураккаб ўтган ўйинда Европанинг энг кучли жамоаларидан ҳисобланган Хорватияни мусобақадан чиқариб юборди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Пенальтилар сериясида ўзбекистонлик ёш футболчилар маҳорат кўрсатди – 4:3.
Жаҳон чемпионати ташкилотчиси бўлган Халқаро футбол ассоциациялари уюшмаси – ФИФА расмий сайти орқали нимчорак финаллар ҳақида якуний маълумотларни берди.
17 ёшгача футболчилар ўртасида жаҳон чемпионатида сараланган 16 та терма жамоа бош соврин учун курашни даом эттиради. Плей-оффнинг биринчи босқичи бир неча ажойиб ўйинларни тақим этди. Олдинда эса, бизларни янада қизғин учрашувлар кутиб турибди.
Қуйида 1/8 финал жуфтликлари билан танишиб олишингиз мумкин. Барча учрашувлар 18 ноябрь куни бўлиб ўтади, - деб ёзди ФИФА ташкилоти матбуот хизмати fifa.com сайтида.
Нимчорак финал ўйинларини икки қитъа – Европа ҳамда Осиё чемпионлари – Италия ва Ўзбекистон терма жамоалари бошлаб беради. Бу учрашув 18 ноябрь куни Тошкент вақти билан 17:30 да бошланади.
1/8 финалнинг барча жуфтликлари билан танишинг:
Италия – Ўзбекистон , 17:30, Майдон 8 (Маҳмуд Суфи)
Уганда – Буркина-Фасо , 17:30, Майдон 5 (Холид Баллан)
Мексика – Португалия , 18:00, Майдон 3 (Бадр Билол)
Бразилия – Франция , 18:30, Майдон 2 (Иброҳим Халфан)
Швейцария – Ирландия , 19:45, Майдон (Муҳаммад Ғаним)
Корея Демократк Республикаси — Япония , 20:15, Майдон 4 (Холид Салмон)
Австрия — Англия , 20:45, Майдон 9 (Одил Маллала)
Марокаш — Мали , 20:45, Майдон 7 (Мансур Муфтах).
Бўлажак учрашувда Ўзбекистон U-17 терма жамоасига муваффақият тилаймиз. Зеро, терма жамоамиз футболчилари ҳам Қатар майдонидан бош соврин билан қайтишни мақсад қилган.
Рустамжонов қаҳрамон! Ўзбекистоннинг қийин ғалабаси қандай баҳоланди?



Фикрлар
уганда кучсиз, буркинафасо билан тушиш мумкин. уртоклик учрашувида уйналган жамоа