"Челси" хўжайини "Реал" юлдузи учун 89 миллион тўлайди
"Челси" раҳбарияти "Реал"нинг асосий таркибидан мустаҳкам ўрин ололмаган колумбиялик футбол юлдузи Хамес Родригес учун 89 миллион евро тўлашга рози бўлди.
Лондон клуби бу футболчи ёрдамида Хитойга пул ишлаш учун кетаётган Оскарнинг ўрнини тўлдирмоқчи. Хамес Родригес эса Мадрид клубини Зинедин Зидан қабул қилиб олганидан буён асосий таркибдан ўрин олиши қийинлашиб бормоқда. Бу футболчини ёзда қатор гранд клублар ўз таркибига таклиф қилдиж. Бироқ, хамес Мадридда қолиб, асосий таркиб учун курашишини билдирганди.
Энди вазият ўзгарди ва Хамес Родригес клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалидан сўнг клубдан кетмоқчилигини айтди. Хамес "Реал"га 2014 йили "Монако"дан олиб келинганю. Шу кунгача 88 та ўйинда қатнашиб, 26 та гол урди. Жорий мавсумда эса саккизта учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига атиги битта тўп киритди.
Фикрлар