Оксана Чусовитина ҳаммани лол қолдиришда давом этмоқда
Боку шаҳрида ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг дастлабки саралаш баҳслари ортда қолди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳамюртимиз квалификацияда 13.049 балл билан учинчи поғонани эгаллади. Мазкур йўналишдаги финал 7 март санасига белгиланган. Шунингдек, у бугун тўсиндаги машқ дастурида ҳам саралаш босқичида қатнашади.
Йигитларимиздан Абдулазиз Мирвалиев ва Ҳумоюн Исмоилов эркин машқ, Расулжон Абдураҳимов эса параллел брусдаги машқда иштирок этишди. Бироқ улар тўплаган балл финал учун етарли бўлмади. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Фикрлар