Даврон Файзиев "Сурхон"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?

"Бугун мухлисларга ёқадиган ўйин гувоҳига айландик. Учрашув олдидан “Сурхон”нинг устун жиҳатларини ўрганиб чиққан эдик ва асосан стандарт вазиятлар устида ишлаган эдик. Лекин шунга қарамасдан, ўйиннинг бошидаёқ стандартдан сўнг гол ўтказиб юбордик.

Лекин қолган дақиқаларда рақиб билан тенгма-тенг ўйнашга интилдик. Бироқ гол киритиш бобида омадимиз чопмади, ҳужум чизиғи бўйича ҳали ишлашда давом этамиз", - деди мураббий. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!