Доминик Тим грек теннисчини мусобақадан чиқариб юборди
Ads

Франция очиқ чемпионатининг еттинчи сараланган теннисчиси Доминик Тим мусобақада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Иккинчи даврада грециялик Стефанос Циципасга қарши кортга чиққан Тим 4 сетда устун келди (6:2, 2:6, 6:4, 6:4). 

Австриялик ракетка устасининг учинчи даврадаги рақиби италиялик Маттео Берритини бўлади. Кўпчилик мутахассислар бу учрашувда Тимнинг ғалабасини эътироф этишмоқда. Агар тахминлар ўзини оқласа, тўртинчи даврада Доминикнинг рақиби япониялик Кеи Нишикори ва франциялик Жиль Симон жуфтлиги ғолиби бўлади.