ЕЧЛ. ПСЖ финалда "Арсенал"ни мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи бор чемпионликни нишонлади
УЕФА Чемпионлар лигасининг 2025/26 йилги мавсуми ўз ниҳоясига етди.
Финалда Франциянинг ПСЖ ва Англиянинг "Арсенал" клублари ўзаро тўқнаш келди. Бош соврин учун кечган баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди.
Учрашувда ҳисоб 6-дақиқадаёқ Кай Хаверц томонидан очилди. 65-дақиқада эса Хвича Кварацхелия ишлаб берган пенальтини Усмон Дембеле аниқ ижро этиб, мувозанатни тиклади — 1:1.
Шундан сўнг ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун бир нечта яхши имкониятлар бўлди. Бироқ дарвозабонларнинг ишончли ҳаракатлари сабаб ҳисоб ўзгармади.
Экстра-таймларда ҳам ғолиб аниқланмади ва жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат қилди. Пенальтиларда парижликлар 4:3 ҳисобида зафар қучиб, ўз тарихида иккинчи бор Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритди.

Фикрлар