Элина Свитолина ким тўхтатади ?
Ads
Украиналик теннисчи Элина Свитолина Цинциннати шаҳрида давом этаётган турнирнинг иккинчи даврасида бельгиялик Элизе Мертенсга қарши кортга чиқди.
 
Мазкур ўйинла Э.Свитолина рақибасини 6:4, 6:1 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, 1/8 финал босқичининг йўлланмасини қўлга киритди. 

Шу тариқа "Western & Southern Open"нинг учинчи даврасида Свитолина америкалик София Кенин, ёки қозоғистонлик Зарина Дияс билан куч синашади.