Элизе Мертенс ва Арина Соболенко тандеми финалга йўл олди

Индиан-Уэллс шаҳрида аёллар ўртасида ўтаётган мусобақанинг жуфтликлар баҳсларида барча финалчилар номи аниқ бўлди

Канадалик Габриэла Дабровски ва хитойлик И-Фань Сю ярим финал босқичида бельгиялик Элизе Мертенс ва беларуслик Арина Соболенкога қарши кортга чиқди. Ушбу учрашувда Арина ва Элизе 6:2, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Соболенко ва Мертенс жуфтлиги сўнгги ҳал қилувчи финал ўйинида чехиялик Барбора Крейчикова ҳамда Катержина Синякова билан рақобатлашади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!