Европалик боксчи Шоҳрузнинг кучини тан олди
Ads

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги 20-жаҳон чемпионатида Шоҳруз Раҳимов чорак финалга йўлланма олди.

Вазни 91 килограмм бўлган боксчилар ўртасидаги беллашувларда қатнашаётган Шоҳруз Раҳимов иккинчи даврада венгриялик Ричард Кошисга қарши жанг ўтказди. Ушбу учрашувда европалик боксчи ҳамюртимизга жиддий қаршилик кўрсатган бўлса-да, Шоҳруз ҳар бир раундда зарбалар бўйича ундан устун келди ва белашувни ўз фойдасига ҳал қилди.

Шоҳруз ярим финалга чиқиш учун англиялик Люис Уилямас билан рақобатлашадиган бўлди.

81 килограмм вазнда рингга чиққан Санжар Турсунов қозоғистонлик Бекзод Нурдавлатовга 1:3 ҳисобида ютқазиб, чемпионатни тарк этди.

SPORTS.uz