Филипе Луис жароҳатидан бутунлай фориғ бўлди ва машғулотларига қайтди

Мадриднинг "Атлетико" ҳимоячиси Филипе Луис жароҳатидан бутунлай фориғ бўлди, деб хабар беради Football Espana нашри.

Нашр берган маълумотга кўра, Луис бугундан жамоанинг асосий машғулотларига қайтган. 33 ёшли бразилиялик футболчи "Атлетико"нинг навбатдаги учрашувларда майдонга тушиши мумкин.

Маълумот учун, Филипе Луис жорий мавсумда "матрасчилар" сафида 22 учрашувда майдонга тушган 2та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!