Гўзал Исматованинг финалдаги рақиби ким?

  • 8 ноябрь, 2017, 00:45
  • 0
  • Бокс

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Гўзал Исматова бугун Вьетнамда бокс бўйича хотин-қизлар ўртасида давом этаётган Осиё чемпионатининг сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида иштирок этади.

Истеъдодли боксчимиз финал баҳсида мезбонлар вакили Ти Тран Нига қарши рингга кўтарилади.

Эслатби ўтамиз, Осиё чемпионатида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган боксчиларимиздан Ёдгорой Мирзаева ҳамда Эъзозахон Мелиева бронза медаль билан тақдирланган эди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!