Гўзал қизларимиздан ишончли ғалаба
Ads
Таиландда аёллар ўртасида ўтказилаётган "Hua Hin-2016" халқаро турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Камола Умарова ва Арина Фольц жуфтлик беллашувларини ғалаба билан бошлади.
 
Ўзбекистонлик теннисчилар жуфтлик баҳсларидаги биринчи учрашувини мезбон теннисчилар - Чомпутип Жандакате ва Тамачан Момкунтодга қарши ўтказиб, бир соату йигирма дақиқа давом этган беллашувда 6:0, 7:5 ҳисобида зафар қучди.
 
Иккинчи даврада ҳамюртларимиз япониялик Нозоми Фужиока ва Чихиро Мурамацуга қарши кортга чиқади.