Григор Димитров Барселонани тарк этишга мажбур бўлди

Профессионал теннисчилар уюшмаси – ATP томонидан Барселона шаҳрида ўтказилаётган халқаро турнирда чорак финалда иштирок этадиган теннисчилар сараланмоқда.

Мазкур мусобақанинг учинчи даврасида болгариялик Григор Димитров, чилилик Николас Харрига қарши кортга чиқиб, 6:2, 4:6, 6:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Энди "Barcelona Open Banc Sabadell"нинг чорак финал босқичида Харри россиялик Даниил Медведевга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!