Ҳоким томонидан ММА ва жанговар самбо клубига асос солинди

  • 11 февраль, 2020, 15:03
  • 0
  • MMA

Ўзбекистонда Отабек Умаров бошчилигида ММА ассоциацияси ташкил қилинганидан сўнг, ушбу спорт турини ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш баробарида ёшларнинг аралаш жанг санъатига бўлган қизиқиши жадал суръатларда ошиб бормоқда. Мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида ҳам бу борада самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Андижон вилояти Бўстон тумани (собиқ Бўз)  ҳокими Иномжон Мамадалиев ташаббуси билан ёш спортчилар учун ММА ва жанговар самбога ихтисослашган “Бўстон бўрилари” спорт клубига асос солинди ва барча қулайликларга эга бўлган спорт зали фойдаланиш учун топширилди. Мураббий Фаррух Мадаминов ёшларга ушбу спорт турларининг сир-асрорларини ўргатиши кўзда тутилган. Эртага, мазкур клубнинг расман очилиш маросими бўлиб ўтади.

photo_2020-02-11_13-22-33

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!