Иброҳимович ва Марсьяль "Вест Хэм" ҳимоясини "ёриб ташлади"

Англия лигаси кубоги мусобақасининг чорак финалида "Манчестер Юнайтед" футболчилари "Вест Хэм" билан куч синашди. Ушбу учрашувда Жозе Моуриньо шогирдлари ҳақиқий кучини кўрсатди.
 
Ўйинда Златан Иброҳимович ва Антони Марсьяль иккитадан гол уриб, жамоасининг 4:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Жамоа ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян иккита голли пас узатиб, Моуриньонинг ишончини оқлади. Бастиан Швайнштайгер эса 86-дақиқада майдонга туширилди ва янги мавсумда илк бор футбол ўйнаш имконига эга бўлди.
 
"Манчестер Юнайтед" Англия лигаси кубоги ярим финалида "Халл Сити" жамоаси билан рақобатлашади.
 
Англия лигаси кубоги. 1/4 финал
 
Манчестер Юнайтед (Манчестер) – Вест Хэм Юнайтед (Лондон) – 4:1
 
Голлар: Иброҳимович, 2 (1:0); Флетчер, 35 (1:1); Марсьяль, 48 (2:1); Марсьяль, 62 (3:1); Иброҳимович, 90+3 (4:1).
 
Огоҳлантиришлар: Валенсия, 39; Руни, 53 – Обьянг, 15.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!