Илия Топурия учун фаолиятидаги энг кучли рақиб ким эди?
Ярим енгил вазнда UFC Илия Топурия фаолиятидаги энг кучли рақиб ҳақида гапириб ўтди.
"Ишонтириб айтаманки, Максга қарши жангим ҳамма ўйлагандан анча эрта тугайди. Тўғри, Холлоуэй ҳали нокаутга учрамаган, лекин бу унинг хавфли эканидан дарак бермайди. Фаолиятимдаги мен учун энг қийин рақиб Жош Эмметт эди. 2023 йилдаги жанг ҳамон ёдимда. Ҳа, якунда очколар бўйича ғалаб қилганман, аммо ўша баҳс осон бўлмаганди", - дея "Эл-Матадор" нинг сўзларини келтирди "MMA Mania".
Эслатиб ўтамиз, Илия Топурия (15-0) ва Макс Холлоуэй (26-7) жанги 26 октябрь куни "UFC 308" турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар