Камилла Раҳимова WTA 125 чемпионига айланди

CHERY AUTO

Ўзбекистон терма жамоаси вакили Камилла Раҳимова Франциянинг Анже шаҳрида якунланган WTA 125 Open Angers Arena Loire турнирида чемпионликни қўлга киритди. Ҳал қилувчи финал учрашувида Камилла германиялик Татьяна Корпачни 6–3, 7–6(4) ҳисобида мағлуб этди.

Tecno

Камилланинг чемпионлик сари йўлида турнирнинг иккинчи рақамли теннисчиси — хорватиялик Ана Ружич устидан қозонган 4–6, 6–3, 7–5 ҳисобидаги иродали ярим финал ғалабаси ҳафтанинг энг ёрқин лаҳзаларидан бири бўлди.

Анжедаги ғалаба Раҳимованинг WTA 125 даражасидаги жорий мавсумдаги илк чемпионлиги бўлиб, унинг Ўзбекистон байроғи остида ўтказган муваффақиятли стартининг муҳим босқичига айланди.

Ўзбекистон теннис федерацияси Камилла Раҳимовани ёрқин ғалаба билан табриклайди ва келгуси турнирларда омад тилаб қолади 

Бу ҳақда Ўзбекистон теннис федерацияси хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!