Конор Макгрегор: "Қилган барча хатоларимни тан оламан, аммо..."

  • 26 ноябрь, 14:21
  • 0
  • MMA

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор суд қарорига нисбатан норозилик билдирди.

“Одамлар ўзимдан жавоб олишни хоҳлашади, лекин менга ҳозирча бироз вақт керак. Қилган хатоларимни тан оламан.  Олти йил олдин баъзи провокацияларга жавоб бермаслигим керак эди. Севган аёлимни ҳам алдадим. Бундан афсусдаман. Аммо юз берган воқеадан қанчалик афсуслансам-да, ўша кечадаги ҳамма нарса ўзаро келишув асосида бўлгани айта оламан. Гувоҳларнинг ўзи ҳам буни тасдиқлайди. Шу боис мен адвокатларимга апелляция шикоятини беришни топширдим”, — деб ёзди Макгрегор Х (собиқ Тwиттер) ижтимоий тармоғида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дублин Олий суди ирландиялик жангчига жабрланувчи учун 250 минг доллар тўлашни талаб қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!