Ла лига тарихида гол уриш бўйича рекордлар (2-қисм)
Ads

Кеча Испания чемпионати тарихида гол уриш бўйича ўзига хос рекордлар ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

Бугун ана шу мақоланинг 2-қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бир мавсумда энг кўп "хет-трик" қилган футболчилар: Криштиану Роналду, Лионель Месси - 8 мартадан
2011/12 йилги мавсумда "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду 8 та "хет-трик" қайд этиб ўзига хос рекорд ўрнатган бўлса, 2014/15 йилги мавсумда "Барселона" етакчиси Лионель Месси ана шу натижани такрорлашга эришган.

Мавсумда энг тез 20 та гол урган футболчи: Криштиану Роналду - 12 ўйин
2014/15 йилги мавсумда "Реал" футболчиси Криштиану Роналду 12-турга келибоқ 20 та гол уриб, бу борада ўзига хос рекорд натижани ўрнатди.

Гол урган энг ёш футболчи: Фабрица Олинга
2012 йилнинг 18 август санасида "Малага" футболчиси Фабрица Олинга Вигонинг "Сельта" жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Хўп бунинг нимаси ажабланарли дейишингиз мумкин. Ўша пайтда ушбу ўйинчи 16 ёшу 98 кунлик эди.

Давоми Фурқат Юсупов блогида