Ads
 

"Лилль" раҳбарияти "Антальяспор" ҳужумчиси Самуэль Это'О Франция чемпионатига олиб келишга ҳаракат қилмоқда. Камерунлик ҳужумчи ҳам "Лилль"да тўп суришга розилик берди.

Бу трансфер жамоа бош мураббийи алмашганидан кейин амалга оширалади. Ҳозир жамоани бошқараётган Фредерик Антонетти тез орада жойини Марсело Бьелсага бўшатиб беради. Франция чемпионатида 19 та учрашувдан сўнг "Лилль" футболчилари 21 очко билан 12-ўринда бормоқда. Бу клуб раҳбариятини қониқтираётгани йўқ.

Самуэль Это'О "Антальяспор"га келгунга қадар "Мальорка", "Барселона", "Интер", "Анжи", "Челси", "Эвертон" ва "Сампдория" жамоаларида тўп сурган. Камерунлик тўпурар Россия чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Одил Аҳмедов билан бирга ўйнаган.

 

SPORTS.uz