“Манчестер Сити” Санедан зўрини олиб келмоқда

“Манчестер Сити” икки йилдан буён кузатувда бўлган “Байер” вингери Леон Бэйлига таклиф юборишни режалаштирмоқда.

“Шаҳарликлар” раҳбариятининг фикрича, 22 ёшли ямайкалик футболчи жамоадан кетишга ҳозирланаётган Лерой Саненинг ўрнини босиши керак.

Бэйлининг трансфери 40 миллион еврога баҳоланмоқда ва унинг немис клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача тузилган. Футболчи бу мавсумда 16 та ўйинда бешта гол урди.

Супер трансфер. “Реал” эшигингни оч, Де Брюйне келмоқда!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар