"Манчестер Юнайтед" "Бавария" ярим ҳимоячисини кузатмоқда

CHERY AUTO

"Бавария" ярим ҳимоячиси Александр Павлович "Манчестер Юнайтед" скаутларининг диққат марказига тушди, деб хабар бермоқда "Football Insider".

Tecno

Манбанинг маълум қилишича, 21 ёшли немис футболчисига "қизил иблислар" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Англия клуби янги марказий ярим ҳимоячи изламоқда ва агар имконият туғилса, қишки трансфер ойнасининг ўзидаёқ Павловични сотиб олишга ҳаракат қилади.

Ёш футболчи жорий мавсумда барча мусобақалар ҳисобида 8 та ўйинда майдонга тушиб, бир гол урди. "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Павловичнинг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!