Месси Роналдудан энг зўр тўпурар мақомини тортиб олади
Ads
 
"Реал етакчиси Криштиану Роналду кўп жиҳатдан "Барселона" ҳужумчиcи Лионель Мессидан ортда экани статистик маълумотлардан маълум. Бироқ, Европанинг асосий мусобақаси - Чемпионлар лигасида гол уриш бўйича португалиялик футболчи аргентиналик суперюлдуздан ўзиб кетган эди.
 
Европа чемпионлар лигаси тарихида Криштиану жами 95 та гол урган ва бу борада барча рақибларини ортда қолдирган. Бироқ, кеча якунланган Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларида унинг энг яқин таъқибчиси Лионель Месси бу борада португалиялик футболчига яқинлашиб олди.
 
Роналдудан фарқли равишда Европа чемпионлар лигасида мунтазам гол ураётган Лионель Месси сўнгги турда "Боруссия" дарвозасини ишғол қилиб, ушбу турнирдаги жами голлари сонини 93 тага етказиб олди. Агар ҳар икки тўпурар шундай ўйнашда давом этса, тез орада Месси Роналдудан энг зўр тўпурар мақомини олиб қўяди ва юзлик довондан биринчи бўлиб ўтади.
 
"Реал"нинг Европа чемпионлар лигасидаги ўйинларида мунтазам гол ураётган Карим Бензема эса эллигинчи голини киритди ва тўпурарлар баҳсида ўзининг ҳамюрти Тьерри Анрига етиб олди.
 
Умуман олганда, Европа чемпионлар лигаси тўпурарлари рўйхати қуйидагича:
 
1. Криштиану Роналду - 95 та гол.
 
2. Лионель Месси - 93 та гол.
 
3. Рауль - 71 та гол.
 
4. Рууд ван Нистелрой - 56 та гол.
 
5. Тьерри Анри - 50 та гол.
 
6. Карим Бензема - 50 та гол.
 
Ушбу рўйхатдан фақатгина Роналду, Месси ва Бензема Европа чемпионлар лигасидаги иштирокини давом эттирмоқда ва голлари сонини ошириш имконига эга.