Моуриньо Шомуродов ўрнига чақирган ҳужумчи Римга келмаслиги мумкин
Жозе Моуриньо Португалия йиғинидан сўнг, Элдор Шомуродов билан хайрлашиб, унинг ўрнига “Торино”ни тарк этган Андреа Белоттини олмоқчи эди.
Италия терма жамоаси ҳужумчиси Римга келмаслиги мумин.
29 ёшли ҳужумчига Испания чемпионатида таклиф бўляпти.
Италиялик мураббий Гаттузо “Валенсия” ҳужум чизиғида айнан Белотти ўйнашини истаяпти ва ҳамюртини Ла Лигага кўчиб ўтишга кўндиришга уринмоқда.
Андреа Белоттига Канада томонлардан ҳам чорлов бўлди. Бироқ, ўзига қизиқиш етарли эканини инобатга олган тўпурар Европада қолишни маъқул топди.
Фикрлар