Моуриньода айб йўқ

 
"Челси" тўпурарига айланган Диего Коста 2013-2015 йиллар давомида Лондон клубини бошқарган португалиялик мураббий Жозе Моуриньонинг ушбу жамоадаги фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.
 
- Мураббий учун футболчиларга ёқиш жуда муҳимдир, - дейди Диего Коста. - Чунки футболчиларнинг қандай ўйин кўрсатиши айнан мана шу омилга боғлиқ. Моуриньо 2014 йилда бизга кўп нарса берди. Бироқ, кейин ишлар ёппасига орқага кетди. Омадсизликларимизда мураббийнинг айби йўқ эди. Жамоа ўзини яхши томондан кўрсатиши керак эди.
 
 
Жозе Моуриньо чемпионлик мавсумидан сўнг кейинги йили чемпионатда омадсизликка юз тутди ва жамоадан ҳайдалди. Айни пайтда "Манчестер Юнайтед"ни бошқараётган португалиялик мутахассис Англияда яна муваффақият қозона олишини исботламоқчи.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!