“Насаф” — “Ал-Виҳдат” ўйини олдидан сиз билишингиз керак бўлган маълумотлар (превью)

"Аждарлар" бугун ОЧЛнинг иккинчи тури доирасида Иорданиянинг энг совриндор жамоаси "Ал-Виҳдат" клуби билан тўқнаш келади. Ушбу ўйин олдидан энг муҳим маълумотлар билан ўртоқлашамиз.

Бунга қадар жамоалар тўқнаш келганми?

Эътиборлиси шундаки, бугунги рақиб "Насаф"га бегона эмас. Яқин ўтмишда клублар ОФК Кубоги ярим финалида учрашган. Қаршида бўлиб ўтган ўйинда Жаҳонгир Жиямуродовнинг ягона голи эвазига "аждарлар" ғалаба қозонган бўлса, жавоб баҳсида томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан. Шу тариқа, Иордания клуби "Насаф"ни ОФК финалига чиқишига тўсқинлик қила олмаган.

Биринчи турда "Насаф" - "Ал-Садд" билан кечган ўйиндан сўнг 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан бўлса, "Ал-Виҳдат" Саудия Арабистонининг "Ал-Файсалий"си билан худди шундай натижа қайд этди. Ҳозир, гуруҳда вазият барча жамоада бир хил. Иккинчи тур кўп жиҳатдан ҳал қилувчи бўлиши мумкин. Сабаби, турнир стартида айнан Қатар ва Саудия Арабистони клублари плей-оффга чиқиш учун асосий даъвогар, деб қайд этилган эди.

Баҳс олдидан мураббийлар фикрига қулоқ соламиз:

Рўзиқул Бердиев:

п34лпщ34лщпл3

Осиё Чемпионлар лигасига 6 та қийин ўйин ўтказиш учун келинади. Биринчи беллашувдан кейин амин бўлдикки, бу ердаги даража умуман бошқача. Эртанги баҳс қанчалик оғир кечишини сезиб турибмиз. Йигитларимиз бу тўқнашувга тайёр.

Узоқ масофадан ташриф буюрган "Ал-Виҳдат" ишқибозларига қойил қолдим. Бу жамоанинг мухлислар билан яхши муносабат ўрнатилганидан, деб биламан. Биз бундай босимда ўйнашга тайёрмиз. Биласиз, Ўзбекистонда ҳам стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюради. Суперлиганинг биринчи турида 20 минг мухлис қаршисида ўйнадик. Футболчиларимда юқори босим остида ўйнаш тажрибаси бор.

Биз ҳар қандай рақибга қарши ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Биринчи тур кўрсатиб бердики, бу ерда нафақат ўз ўйинингни, балки рақиб услубини ҳам билишинг керак бўлади. Биз бу ерга фақатгина "Ал-Садд" билан ўйнаш учун келмадик.

Рейад Ассаф:

алщщ43лща3л4

Бу "Насаф" билан ўзаро иккинчи ўйинимиз. Биз учун жуда муҳим баҳс. Бу учрашувга етарлича тайёргарлик кўрдик. Гуруҳдаги икки ўйин ҳам дуранг билан тугади. Демак, жамоаларнинг барчасида имконият бор. Биринчи баҳс доим қийин бўлади. Бу барча учун бир хил қоида. Мухлисларимиз ёрдами билан яхши ўйин кўрсатдик. 3 очко олишимиз мумкин эди. Бироқ 1 очко ҳам ёмон эмас.

"Насаф" ўйинни жуда яхши ташкил этадиган жамоа. Уларнинг услуби Европа футболига яқин. Олдинда бизни қийин учрашув кутмоқда.

Биламизки, "Насаф" ўтган йили ОФК кубогида қатнашган. Футболчилар бир-бирини яхши тушунади. Биз рақиб ўйинини таҳлил қилиб чиқдик. Эртанги ўйинда майдонда боримизни берамиз.

"Насаф"нинг ўйин олдидан ўтказган расмий машғулотидан суратлар

ў3л4ўпл34ўлп

лў34ўлпўл45пўл45

пўл4ўлп3ўлп

5ў4ршо45шро4ш5ор45шор

пл34ў34лпў3л4п

Осиё чемпионлар лигаси, 2-тур"Насаф" (Ўзбекистон) - "Ал-Виҳдат" (Иордания)

11 апрель 2022 йил, Даммам, "Шаҳзода Муҳаммад Бин Фаҳд" стадиони.

22:15 (Тошкент вақти)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bekmurodov Baxtiyor
11/04/2022 17:46
Olĝa ajdarlar
&
Abdulla Hikmatov
11/04/2022 16:59
Omad yor bo'lsin ajdarlarga