“Навбаҳор” футболчилари бугун Наманганда йиғилишди
Ads

PEPSI Суперлига-2018 бронза медалларига эга чиққан Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси бугундан ўз қароргоҳида йиғин бошлайди.

Жамоа футболчиларига ортда қолган мавсумдан сўнг ҳордиқ чиқариш учун таътил берилган эди. Бугундан клуб Наманганда тўпланади.

Эртага “лочинлар” футболчилари тиббий кўрикдан ўтишни режалаштиришган. Сўнгра 10 кун давомида Намангандаги “Динамо” ва “Ёшлик” стадионларида машғулотлар олиб борилади. 17 январга қадар шуғулланишни мўлжаллаган наманганликларнинг йиғини сўнгра Қримга кўчади.  Жамоа у ерда 1 февралга қадар машғулотлар олиб бориши кўзда тутилган.