“Навбаҳор” “Норин”га қарши ўтиш ўйини олдидан бугун машғулот ўтказди

28 ноябрь куни соат 13.00да ТТЙМИ ўйингоҳида “Навбаҳор” Олий Лига ўтиш ўйинида вилоятнинг бошқа бир жамоаси “Норин” билан куч синашади. “Лочинлар” кеча Тошкентга етиб келишганди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.  

Бугун футболчилар ўйиндан олдинги сўнгги машғулотни ўтказишди. “Навбаҳор” аъзолари мавсумдаги сўнгги ўйинга муносиб тарзда тайёргарлик кўришди.

Айни пайтда барчанинг кайфияти кўтаринки ва жанговор руҳда. Футболчилар 2016 йил ҳисобидан ўтказиладиган охирги учрашувда мухлисларни ҳурсанд қилишни мақсад қилишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!