Нейт Диас устидан жиноий иш очилди

  • 12 декабрь, 14:09
  • 0
  • MMA

UFC юлдузи Нейт Диас Лас-Вегасдаги тунги клуб ходимига ҳужум қилганликда айбланмоқда.

"TMZ Sports" нашри томонидан эълон қилинган суд ҳужжатларига кўра, мазкур воқеа 25 август куни ярим тунда Нейт ва унинг бир неча танишлари тунги клубга кирмоқчи бўлган пайтда содир бўлган. Полициядаги маълумотларга қараганда, Диас тунги клуб қўриқчиси билан тортишиб қолган ва унга мушт туширган. Айни пайтда 39 ёшли ММА устаси жиноий ишда айбланиб, тергов қилинмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Нейт UFC  даги сўнгги жангида Тони Фергюсонни 4-раундда сабмишн орқали таслим этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!