Окслейд-Чемберлен "Челси"дан катта маош талаб қилмоқда

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберленнинг “Челси”га қўяётган молиявий талаби маълум бўлди.

Унга кўра англиялик футболчи “аристократлар”дан ҳафтасига 150 минг фунт маош сўрамоқда. Таъкидлаш лозимки, у айни дамда “канонирлар”дан ҳафтасига бор йўғи 65 минг фунт маош олади.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” Алекс Окслейд-Чемберленни ўз сафида кўришни истамоқда, бироқ ҳамшаҳари бунинг учун 35 млн фунт талаб қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!