«Олтин тўп» учун ким ҳақли? Асосий даъвогарлар ("Топ -10")

2020 йилда «France Football» совринни ҳеч кимга топширмасликка қарор қилди. Ваҳоланки, совринга 100 фоиз ҳақли тўп сурган Роберт Левандовски бунга лойиқ эди. Умид қиламизки, французлар бу мавсум «Олтин тўп»нинг янги эгасини аниқлаб беришади.

Соврин эгаси декабрь ойидан аввал эълон қилинмаслиги аниқ. Сабаби, бунга қадар ЕЧЛ ва Европа чемпионатининг ҳал қилувчи ўйинлари бўлиб ўтади. Шунга қарамай, ортда қолган ўйинлардан келиб чиқиб, ғолиблик учун асосий даъвогарлар номини аниқлаб олиш мумкин. Хўш, ким совринни ўзи билан уйига олиб кетади?

  1. Бруну Фернандеш

ирафырафы

Манчестер шаҳрининг қизил томонини келажакка ишонч билдиришга ундаётган йигит кучли ўнликни очиб беради. 2021 йилда қаҳрамонимиз аллақачон 9+5 натижа қайд этишга улгурди. У жамоаси билан Европа Лигасида зафар қучиш учун асосий даъвогарлардан бири. Шунингдек, ички биринчиликда ҳам Бруну порламоқда. Бу омилларнинг ўзи камлик қилиши аниқ. Шу боис, ярим ҳимоячи яқинлашиб келаётган Европа чемпионатида жуда ёрқин футбол намойиш этиши шарт. Португалиянинг олдинги чизиғида Роналду, Жота, Силва ва Фелишнинг бор эканлиги уни рўйхатда бўлишига асосий сабаб.

  1. Карим Бензема

вфоышвофышоаф

Ҳужумчи Франция терма жамоасидан четлатилган. Шу боис, унинг барча умидлари клуб миқёсидаги натижаларга қаратилади. Лазератдан қайтгач, 4 ўйинда 6 гол киритган ҳужумчини «Олтин тўп» учун номзодлар қаторида бўлмаслиги адолатдан эмас. Зидан билан биргаликда клубни яқин ўтмишидаги натижаларини қайтаришга уринаётган Бензема ЕЧЛда зафар қучиши шарт. Ана шунда, фаолиятидаги энг катта шахсий совринга эга чиқиш учун эшиклар очилади.

  1. Криштиану Роналду

пдукзпдукзпук

Криш ЕЧЛдаги омадсизлик сабабли соврин учун пойгадаги имкониятларини кескин камайтириб юборди. Боз устига,  А Серия ғолиблиги ҳам деярли имконсизга айланиб бўлди. Португалиялик фақат шахсий статистикаси сабабли кучли ўнликда бўлишни уддаламоқда. Шунингдек, олдинда "ЕВРО-2020" ҳам бор.

  1. Кевин Де Брюйне

пуздкпзуклп

Сайёрамизнинг энг кучли плеймейкерининг ҳисобида 5+5 мавжуд. 3 ой ичида Кевин бир нечта ажойиб ўйинлар ўтказди. Муҳими бу эмас. Асосийси, у бир неча йиллардан бери Пеп Гвардиоланинг ўйин схемасидаги энг муҳим винт вазифасини муносиб ўтаб келмоқда. Бунинг учун «Сити» ЕЧЛда камида финалга қадар етиб келиши шарт. Шунингдек, Бельгия терма жамоасининг қитъа биринчилигидаги имконияти баланд эканлигини унутмаслик лозим. АПЛ олтин медаллари деярли чўнтакда эканлигини ҳисобга олсак, «Сити» аъзосини бемалол «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар қаторида кўришимиз мумкин.

  1. Ромелу Лукаку

кущлпщуклщпу

«Интер»га ўтгач, Лукаку чинакам супер ҳужумчи эканлигини кўрсатмоқда. У бир неча бор ҳимояси билан мақтанувчи Италия клубларини хижолат қилиб қўйганини кўрдик. Катта эҳтимол билан Ромелу  А Серияда чемпионликни қўлга киритади. «Интер» ЕЧЛда шарманда бўлди, аммо Лукакуда яна бир имконият сақланиб турибди. Европа чемпионатида тўпурарлик маҳоратини кўрсатиш. Ана шунда, биз унинг қўлида «Олтин тўп» совринини кўришимиз мумкин.

  1. Илкай Гюндоган

ущклпщуклпук

«Сити» аъзоларидан фақат Де Брюйнени алоҳида қайд этиш адолатдан эмас. «Сити»ни оғир вазиятда голлари билан қўллаб турган Илкай ҳам соврин учун курашда бор. 3 ой ичида 12 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган ярим ҳимоячида имконият қолганлардан яхшироқ. Германия терма жамоаси билан «кўҳна қитъа» ғолиблиги ёки «Сити» билан ЕЧЛ олтин медаллари. Агар иккиси ҳам бир вақтда амалга ошса, Илкайдан ким совринни тортиб олади?

  1. Эрлинг Холанд

ущклпщукпщуокп

Афсуски, қуръа Эрлинг Холанднинг жамоасига кулиб боқмади. Ўз ўйинини топиб олган «Манчестер Сити» йўлидан учраган рақибни янчиб ташлаяпти. Боз устига, Норвегия терма жамоаси ҳам Европа биринчилигида иштирок этиш имкониятини қўлдан чиқариб юборди. Ёш бўлишига қарамай, Холанд 2021 йилда ўзининг 100-голини нишонлади. 2021 йилда 16+5! Мавсум сўнггига қадар рақамлар яна катталашиши аниқ. Катта эҳтимол билан, Эрлинг ёзда жамоасини ўзгартиради. Балки, шунда уни рўйхатнинг юқори қисмида кўришимиз мумкин бўлар?!

  1. Лионель Месси

плщукпощукопу_1

Омадсиз стартга қарамай, Месси ўзига келишни бошлади. Ҳозир Каталония жамоаси сардори «Атлетико»га босим ўтказиш учун қўлидан келган барча ишни амалга оширмоқда. Сермаҳсуллик бобида ҳам муаммо йўқ. 19 гол ва 8 ассист Леони ҳали курашдан чиқиб кетмаганидан далолат. ПСЖга бой берилган ўйин бўлмаганида, Месси рўйхатнинг биринчи поғонасида кўриниши бериши аниқ эди.

  1. Килиан Мбаппе

аоцуоацшуопшцоупц

Айнан Килиан «Барса»ни  ЕЧЛни тарк этишга мажбур қилган футболчи саналади. Амалдаги ЖЧ ғолиби «Лига 1» олтин медаллари учун барча саволларни кун тартибидан олиб ташлади. «Лилл» ва «Лион» дарвозасига иккитадан гол урган ҳужумчи ҳар жабҳада «Олтин тўп» учун даъвогарлик қилмоқда. Франция терма жамоасининг Европа чемпионати ғолиблиги учун асосий даъвогар эканлигини инобатга олсак, Килианда совринни ютиб олиш учун 100 фоиз имконият сақланиб қолган.

  1. Роберт Левандовски

щукопщуокшопук

Апрель ойида бизни масалага ойдинлик киритишда қўл келадиган ўйинлар кутиб турибди. Чорак финалдаёқ «Олтин тўп» учун асосий икки даъвогарлар майдонда тўқнаш келади. Ўтган мавсумнинг «Олтин тўп»сиз қолиб кетган футболчиси 22 гол билан сермаҳсулликни бир сонияга ҳам унутмаяпти. Агар «Бавария» ЕЧЛда яхши ўйнаб берса, Роберт совринни уйига олиб кетиши аниқ. Сабаби, «France Football» шундоқ ҳам битта «Олтин тўп» унга қарз. Балки, айнан шу фактор сабабли, поляк якунда сайёрамизнинг энг кучли футболчиси, деб эътироф этилар?!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!