Осиё ўйинлари 10-кун. Бугун 5та олтин медални қўлга киритган Ўзбекистон 7-ўринга чиқиб олди (ФОТО)
Ads

Хабарингиз бор шу кунларда Индонезияда ўтказилаётган Осиё ўйинлари ўзининг айни қизғин палласига кириб бормоқда. Бугун мусобақанинг ўнинчи кунида ҳамюртларимиз 7та спорт тури бўйича баҳс олиб боришди.

Дастлаб бадиий гимнастикачимиз Сабина Ташкенбаева кумуш медални қўлга киритди. Кейинчалик катта саҳнага курашчиларимиз чиқиб келишди. Жумладан, биринчи бўлиб Муҳсин Ҳисомиддинов олтин медални қўлга киритиб Осиё ўйинлари ғолибига айланган бўлса, кейинроқ курашчи қизимиз Гулнор Сулаймонова ҳам Осиёда тенгсиз эканлигини исботлади ва делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медални ёздириб қўйди. 

Шундан сўнг -60 кг вазинда финалда иштирок этган дзюдочимиз Диёр Ўрозбоев япониялик Тору Шишимени иродали тарзда таслим этди ва олтин медалга эга чиқди. Куннинг иккинчи ярмида курашчимиз Дилдор Шерметова ҳам Осиё ўйинлари ғолиби деган шарафли номга сазовор бўлди. 

Куннинг сўнгги медалллари эса Енгил атлетиканинг баландликка сакраш баҳсларида қўлга киритилди. Эътиборлиси, олтин медаль учун Ўзбекистон спортчилари ўзаро кураш олиб боришди. 

Хусусан, ҳар иккала спортчимиз олтин ва кумуш медалларини ўзаро бўлишиб олишди. Хусусан, Светлана Радзивил 1,96 метрни забт этган ҳолда, олтин медални қўлга киритган бўлса, Надия Дусанова 1,94 метрга сакради ва кумуш медаль соҳибасига айланди. Кучли учликни эса 1,84 метрни забт этган қозоғистонлик Надежда Дубовицкая якунлаб берди. Қайд этиш лозим, Радзивил ушбу натижаси орқали ўзининг 2010 йилда Гуанжоуда ўрнатган Осиё ўйинлари рекордини янгилади.

Шу билан медаллар жамғармаси бўйича норасмий рейтингда ҳамюртларимиз 12 та олтин, 17 та кумуш ва 16 та бронза - жами 45 та медаль билан медаллар жамғариш бўйича норасмий рейтингда 7-ўринга кўтарилиб олди.

vedal