Ўзбекистон ММА терма жамоаси тарихий натижа қайд этди!
Хабарингиз бор, 5 ноябръ куни Тошкентда ҳаваскор ММА бўйича IMMAF доирасида навбатдаги жаҳон чемпионати старт олганди. Кеча 9 ноябрь куни 18-20 ёш ва катталар ўртасидаги дунё биринчилигининг дастлабки финал баҳслари ўз якунига етди. Яъни катталар ўртасидаги ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Медаллар жамғариш бўйича 3 та олтин, 1 та кумуш, 8 та бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси етакчи бўлди. 2- ўрин 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиққан Тожикистон терма жамоасига насиб қилган бўлса, 3 та олтин, 1 та кумуш билан украиналиклар кучли учликка якун ясаб беришди.
Қуйида, ўзбекистонлик ғолиб ва совриндорлар билан танишинг!
Олтин медаль қўлга киритган спортчилар:
1. Тиллаев Жамшид 61.2 кг
2. Рашидов Зафар 65.8 кг
3. Анваржонов Асрорбек 97 кг
Кумуш медаль қўлга киритган
спортчилар:
1. Усмонов Қарши 52.2 кг
Бронза медаль қўлга киритган спортчилар:
1. Хаитматов Фирдавс 56.7 кг
2. Шукуров Шамшод 93 кг
3. Қодиров Исломбек 97 кг
4. Мухторов Хумойиддин +97 кг
5. Кадирова Наталя 47.6 кг
6. Жуманова Ўғилой 70.3 кг
7. Казакбаева Гулсара 74.8 кг
8. Юлдашева Машхура 79.4 кг
Бугун "Ҳумо" аренасида 18-20 ёш тоифасида финаллар ўтказилади.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, ММА бўйича жаҳон чемпионатларида иштирок этишни бошлагандан буён ўзбекистонлик спортчилар жаҳон чемпионатларида бундай натижага яқин ҳам келмаган эди.
Ушбу муваффақият билан спортчилар, уларнинг мураббийларии, мутасаддилар борингки барча меҳнат қилганларни муборакбод этамиз!
Ёшларимизга эса омад тилаймиз.
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!
Фикрлар