Пепе “Реал” билан шартномасини узайтиради
Испаниянинг “Реал” клуби ҳимоячиси Пепе жамоа билан мавсум якунида хайрлашиши кутилаётганди. Аммо сўнгги хабарларга қараганда, португалиялик футболчи Мадридда қолиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, “қироллик клуби” ҳимоячиси жамоа билан шартномани узайтирадиган бўлди. Хабарларга қараганда, Пепе “Реал” билан яна бир йиллик битимга имзо чекиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Пепе сўнгги баҳсда “Атлетико” дарвозасини ишоғол қилди ва жароҳат олиб бир неча кунга сафдан чиққан.
Фикрлар