"Реал" футболчиси Манчестерга йўл олади

 
"Реал" ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини "Манчестер Сити" жамоасида давом эттиришга яқин турибди. Испания футболини яхши тушунадиган Хосеп Гвардиола бу футболчини ўз ёнига чорламоқда.
 
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданга Исконинг ўйини маъқул келмоқда ва клуб футболчи билан шартномани узайтиришни истамоқда. Бироқ, Иско унга кам ўйин амалиёти берилаётганидан норози бўлиб, жамоани тарк этишни истаяпти.
 
 
Хосеп Гвардиола эса Искони "Манчестер Сити"да қўллаётган ўйин усулига тўғри келадиган футболчи сифатида кўрмоқда. Испаниялик ярим ҳимоячининг ўзи мавсум охиригача "Реал"да қолиб, кейин бир қарорга келишини айтди.
 
Айни пайтда Исконинг трансфер баҳоси 35 миллион еврони ташкил қилмоқда. Испаниялик чарм тўп устаси Ла лигада 12 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!