Рэшфорд: "Барселона"га кўп жиҳатдан ёрдам бера оламан"
"Барселона" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" клубидан каталонияликлар сафига ўтиши ҳақида фикр билдирди.
"Барса"га кўчиб ўтиш менга янги энергия, янги ўйин услуби ва янги мамлакатни кашф этиш имконини берди. Бу жамоа мен учун идеал эканини ҳис қиляпман. Шу билан бирга мен ҳам клубга кўп жиҳатдан ёрдам бера оламан. Бу менинг фаолиятимдаги ажойиб қадам ва мен келажакка ишонч билан қарайман", — деди Рэшфорд журналист Фабрицио Романога берган интервьюсида.
Маълумот учун, англиялик форвард "кўк-анорранглилар" таркибида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. "Transfermarkt" маълумотларига кўра, 27 ёшли ҳужумчининг трансфер нархи 40 миллион еврога тенг.



Фикрлар