Санжар Файзиев ярим финал учун ўйнайди
Туркиянинг Анталия шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг жуфтлик баҳсларида ҳамюртимиз Санжар Файзиев чорак финалга чиқди.

Мукофот пули 15 000 АҚШ доллари бўлган турнирнинг жуфтлик баҳслари иккинчи даврасида Санжар россиялик Александр Боборикин билан  хитойлик теннисчилар - Чу Канг Вонг ҳамда Минг Юан Янгни 6:3, 6:2 ҳисобида таслим этди.

Энди Санжар ва Александр чорак финалда руминиялик Мариуш Разван ва Владислав Мелникка қарши кортга чиқади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)