Ads
 
 
"Саутгемптон" сардори Жозе Фонте фаолиятини "Эвертон"да давом эттиришга жуда яқин турибди. 33 ёшли футболчи клуб раҳбариятидан ўзини трансферга қўйишни талаб қилди.
 
Тажрибали португалиялик футболчининг бу қарори бир қатор клубларни қизиқтириб қўйди. Хусусан, "Эвертон" Фонте учун 12 миллион фунтдан воз кечишга тайёрлигини билдирган.
 
 
Олти йилдан буён "Саутгемптон" шарафини ҳимоя қилиб келаётган Жозе Фонте жорий мавсумда 17 та учрашувда майдонга тушди.