"Суонси" Голландия терма жамоаси футболчисини олди

Англия премьер-лигасида қолиш учун курашаётган "Суонси" таркибини кучайтириш учун Голландия терма жамоаси аъзосини трансфер қилди.

Голландиянинг етакчи клубларидан ҳисобланган ПСВ ярим ҳимоячиси Лусиано Нарсингҳ бундан буён Англия чемпионатида тўп суради. "Суонси" 26 ёшли футболчи билан икки ярим йиллик шартнома тузди.

Ҳужумкор футболчи ПСВ таркибида Голландия чемпионатида 15 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини бир маротаба ишғол қилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!