Супер Марио яна йўлга тушади

Қўпол характери эвазига жамоасини тез-тез алиштирадиган ҳужумчи Марио Балотелли ёзда “Брешия”ни ҳам тарк этадиган бўлди.

29 ёшли италиялик ҳужумчига айни пайтда Туркия ва Бразилиядан таклиф бўляпти. Унинг ўзидан машҳур агенти Мино Райола ўз мижозини ишга жойлаш учун “Галатасарай” ва “Васко да Гама” клублари билан музокара олиб бормоқда.

“Брешия” билан 2022 йилнинг ёзигача шартномага эга бўлган Балотелли бу мавсумда 19 та ўйинда бешта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!