
Суперклуб асосий дарвозабонини сотувга қўйди
“Пари Сен-Жермен” раҳбарияти жамоанинг асосий дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани трансферга қўйди. Бу ҳақида таниқли инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, ПСЖ ва италиялик дарвозабон ўртасида ҳамкорликни узайтириш бўйича олиб борилган музокаралар муваффақиятсиз якунланган. Клуб тажрибали посбон келаси ёз жркин агент сифатида бепул кетиб қолмаслиги учун уни сотувга қўйишга мажбур бўлди.
26 ёшли Доннарумма Париж клубига 2021 йили “Милан”дан кўчиб ўтган жди. Ўшандан бери тадрибали голкипер парижликлар дарвозасини 161 та учрашувда қўриқлади ва 156 та гол ўтказиб юборди. Жанлуижи ПСЖда 56 та қуруқ ўйин ўтказган.
ПСЖ раҳбарияти жамоа дарвозасини қўриқлашни “Лилль” посбони Люк Шевальега топширмоқчи. Томонлар тез орада трансферни расман эълон қилади.
Фикрлар