Тезкор! Тарихда биринчи бор Ла Лига мураббийлари иш ташлашга келишиб олди

Испания юқори дивизиони – Ла Лига жамоаларини бошқараётган бош мураббийлари ўзаро учрашув ўтказди.

Marca нашрининг маълум қилишича, улар клублар бош мураббийларни истеъфога чиқарганидан кейин маблағ тўламаётганлигинидан хавотир билдирган.

Бу ҳолатнинг юзага келишига “Вильярреал” Кике Сетьенни ва “Реал Овьедо” Альваро Керверани бўшатганидан кейин уларга тўловни амалга оширмагани сабаб бўлди. Мураббийлар ҳамкасблари истеъфога чиқарилганидан кейин уларга кўзда тутилган маблағлар тўлиқ тўланишига эришмоқчи. Агар бу амалга ошса, Ла Лигада истеъфолар сони сезиларли даражада камайиши кутилмоқда.

Йиғилишдан кейин “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти тез орада Ла Лига раҳбарияти билан музокара ўтказилишини айтди. Агар томонлар муросага кела олмаса, мураббийлар иш ташлаш уюштиришга келишиб олган.

Испания чемпионатлари тарихида ҳали мураббийларнинг иш ташлаши кузатилмагани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!