Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи ўзбекистонлик мураббийларга таҳсил бермоқда
Мазкур курсда 24 нафар мураббийлар таҳсил олишмоқда. Курсни ФИФА ва ОФК йўриқчиси Усмон Тошев олиб бормоқда.
Шунингдек, “Чиғатой” базасида ҳам ОФКнинг “B” дипломи дастури бўйича халқаро мураббийлик курслари учинчи модули ўтказилмоқда. Ўқув жараёнига ФИФА ва ОФК йўриқчиси Ислом Аҳмедов раҳбарлик қилмоқда. Ҳам назарий, ҳам амалий машғулотлардан иборат курс 29 ноябрга қадар давом этади.
Навоий шаҳрида жойлашган “Ёшлик” спорт мажмуасида эса ЎФА Мураббийлик курсларининг биринчи модули бўлиб ўтмоқда. Мазкур курсга эса Юрий Арсланов йўриқчи этиб тайинланган. Ушбу модул ҳам 29 ноябргача давом этади. Сўнгра 25-28 декабр кунлари иккинчи модул ташкил этилиб, мураббийлар имтиҳонлар топширишади.
Бундан ташқари бугундан Тошкентда ЎФА Мураббийлик курсларининг “C” лицензияси дастури бўйича курслар бошланди. Ўқув жараёнини йўриқчи Дмитрий Ким олиб бормоқда. Мазкур курс 7 декабрга қадар давом этади. Қайд этиш жоиз, курс якунига кўра имтиҳондан муваффақиятли ўтадиган мураббийлар ЎФАнинг 3 йилга мўлжалланган “C” лицензиясига эга бўлишади.
Фикрлар