Виктория Азаренко Калифорнияда ўйнамоқчи

Калифорния штатининг Сан Хосе шаҳрида 30 июль - 5 август кунлари аёллар ўртасида "Mubadala Silicon Valley Classic" турнири ўтказилади.

Унда беларуслик Виктория Азаренко иштирок этиши ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Шунингдек, ушбу мусобақада Викадан ташқари россиялик Мария Шарапова ҳамда америкалик Серена Уильямс ҳам иштирок этиши мумкинлигини айтган.

Бироқ Мария ва Серенанинг иштироки "Mubadala Silicon Valley Classic" турнири бошланишига бир неча кун қолганда аниқ бўлади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!